«пўлат бобожонов» тегли мақолалар


Энг хавфли йўл ва чорраҳалар харитаси шакллантирилади — ИИВ раҳбари
15 сентябрь 2023, 12:38

Энг хавфли йўл ва чорраҳалар харитаси шакллантирилади — ИИВ раҳбари

Ўзбекистон бўйича энг хавфли йўл ва чорраҳалар харитаси шакллантирилади, деди Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов аҳолига қилган мурожаатида. Шунингдек, у аҳоли учун хавфсиз яшаш ва меҳнат шароитларини яратиш борасида ички ишлар органлари томонидан қатор вазифалар белгилаб олинганини маълум қилди.

Пўлат Бобожонов Волейбол федерацияси раиси этиб сайланди
18 феврал 2023, 11:57

Пўлат Бобожонов Волейбол федерацияси раиси этиб сайланди

Ички ишлар вазири, генерал-лейтенант Пўлат Бобожонов Ўзбекистон волейбол федерацияси раиси лавозимига сайланди.

ИИВ академиясида оғир вазиятларда 100 та оилага мўлжалланган яшаш хоналари ташкил этилади
18 январ 2023, 10:06

ИИВ академиясида оғир вазиятларда 100 та оилага мўлжалланган яшаш хоналари ташкил этилади

ИИВ раҳбари Пўлат Бобожонов энергия ресурслари билан боғлиқ муаммолар юзасидан тезкор йиғилиш ўтказди. Масъулларга вазирлик академияси базасида оғир вазиятларда 100 та оилага мўлжалланган яшаш хоналарини ташкил этиш, маҳаллаларда «Исиниш пунктлари»нинг фаолиятини таъминлаш вазифасини топширди.

Тошкентда шахсий машина кўпайиб кетди — Пўлат Бобожонов
22 декабр 2022, 22:51

Тошкентда шахсий машина кўпайиб кетди — Пўлат Бобожонов

Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов пойтахтда шахсий машиналар кўпайиб кетганини, эрталаб ишга боришда ва кечқурун қайтишда «тирбандликлар сабаб умуман юриб бўлмай қолганини» айтди. «Ўзининг машинасидан кўра, жамоат транспортида тезроқ бораман деб билса, тирбандликлар ҳам камаяди», — деди у.

«Қалбингизда изтироб йўқ». Шокир Шарипов ИИВ раҳбарини яна истеъфога чиқишга чақирди
3 декабр 2022, 12:39

«Қалбингизда изтироб йўқ». Шокир Шарипов ИИВ раҳбарини яна истеъфога чиқишга чақирди

Пўлат Бобожонов истеъфосини талаб қилиб Тошкентда бир кишилик пикет уюштирган публицист ва блогер Шокир Шарипов ИИВ раҳбарига янги видео мурожаат йўллади. «15 ёшли боланинг уриб, ўлдирилганини эшитгач, изтиробга тушдингизми? Агар тушмаган бўлсангиз, ўрнингизни бошқага бўшатиб қўйинг», — деди у.

Ўзбекистон ИИВ раҳбари унинг истеъфоси талаб қилинганидан хабардор экани маълум бўлди
1 декабр 2022, 16:29

Ўзбекистон ИИВ раҳбари унинг истеъфоси талаб қилинганидан хабардор экани маълум бўлди

Публицист ва блогер Шокир Шарипов ИИВ раҳбари Пўлат Бобожонов истеъфосини талаб қилиб, 22 ноябрь куни пойтахтдаги Гагарин ҳайкали олдида бир кишилик пикет уюштирганди. Вазирлик матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов пикет бўйича вазирга «аниқ ахборот» берилганини маълум қилди.

Одам савдоси икки баравардан зиёдга ошган — Танзила Нарбаева
30 июл 2021, 17:29

Одам савдоси икки баравардан зиёдга ошган — Танзила Нарбаева

Сенатнинг ялпи мажлисида ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов ярим йил ичида содир этилган жиноятлар ҳақида ахборот берди. Жумладан, 99 та одам савдоси фош этилгани айтилди. Танзила Нарбаева эса ушбу жиноятлар ўтган йилга нисбатан икки баравардан кўпроққа ошгани ва 34 та ҳолат чақалоқлар савдоси билан боғлиқлигини маълум қилди.

2020 йилда ИИВ ходимлари 134 та жиноят содир этган, шундан 27 таси ўлим билан боғлиқ
12 март 2021, 14:33

2020 йилда ИИВ ходимлари 134 та жиноят содир этган, шундан 27 таси ўлим билан боғлиқ

Сенатнинг ялпи мажлисида ички ишлар вазири ҳисобот берди. Пўлат Бобожоновнинг айтишича, 2020 йилда ички ишлар ходимлари 134 та жиноят содир этган. Шундан 27 таси ўлим билан боғлиқ. Ҳуқуқбузар қонун ҳимоячиларига озодликдан маҳрум қилишгача бўлган жазолар белгиланаётгани айтилди.

«7 ойда 12 мингдан зиёд ҳайдовчи транспорт воситасини маст ҳолда бошқарган» — Пўлат Бобожонов
15 август 2020, 18:35

«7 ойда 12 мингдан зиёд ҳайдовчи транспорт воситасини маст ҳолда бошқарган» — Пўлат Бобожонов

Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов ЎзАга берган интервьюсида жорий йилнинг 7 ойида 12 мингдан зиёд ҳайдовчининг транспорт воситасини маст ҳолда бошқаргани аниқланганини маълум қилди. Вазир ЙТҲларда қотилликка нисбатан 5 баробар кўп одам ҳалок бўлганини айтди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг